Meni quchoqlang, ona (qozoq filmi premyerasi)
Жалғас ҳаётида, гўёки, ҳамма нарса бор — муваффақият, оила, фаровонлик, аммо руҳий хотиржамлик йўқ. Ўтмиш соялари ва яширин сирлар уни бир лаҳза ҳам тарк этмайди. У болаликда амалга ошмаган орзулари ва оиладаги барча бахтсизликлар учун онаси Майрашни айблайди. Бир куни онаси билан келини ўртасида жанжал чиқиб, уйда катта тортишув авж олганидан сўнг, Жалғас онасининг юбилейи арафасида у билан очиқчасига гаплашиб, муносабатларни ойдинлаштириш учун уни шахсан машинада қишлоққа олиб боришга қарор қилади.




